Яратилиш санаси 27.02.2023
“Ёшлар орасида соф эътиқодни янада ривожлантириш”
Наманган вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, бағрикенглик хамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора тадбирлар “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” нинг биринчи бандига мувофиқ "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида “Ёшлар орасида соф эътиқодни янада ривожлантириш” шиори остида талабалар ўртасида Ақоид фани бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда..
Мусобақа қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтмоқда...
1. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг “ФИҚҲУЛ АКБАР“ китобларидан айтилган матнни давом эттириш ва “Бадъул амолий асаридан келтирилган байтни давом эттириш,
2. Айтилган матнга оят ва ҳадислардан далиллар келтириш...
Билим юрти матбуот хизмати