Яратилиш санаси 06.10.2022

АБУ ҲАНИФАНИНГ БАҒРИ КЕНГЛИГИ

Абу Ҳанифа ўта парҳезкор ва тақводор бўлиши билан бирга хатокорларга нисбатан кенг феълли эди. Унинг кечасини мастлик билан ўтказадиган қўшниси бор эди. У бор овози билан бақириб:

Зое қилдилар. Қандоқ йигитни зое қилдилар. Оғир кунда керакли ҳимоячини зое қилдилар,—деб қўшиқ айтиб чиқар эди. Унинг овози кечаси билан Абу Ҳанифанинг оромини бузиб чиқар эди. Бир кеча пияниста қўшнининг овози чиқмай қолди. Тонг отганда Абу Ҳанифа суриштириб, унинг мастлиги туфайли қамалиб қолганини билди. Волийнинг ҳузурига бориб, уни қамоқдан озод қилди. Икковлари қайтиб келишаётганларида Абу Ҳанифа унга:

«Эй йигит! Сени зое қилдикми?»— деди.

«Йўқ. Муҳофаза қилдингиз. Аллоҳ ажр берсин!» —деди у.

Абу Ҳанифа билан бирга бўлган йигит ичишни ташлади, илм ҳалқаларининг аъзоларидан бўлди ва охири Куфанинг фақиҳларидан бирига айланди.

Иброҳимов Муҳаммадайюб

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти талабаси