Яратилиш санаси 12.10.2022

Ислом бағрикенглик дини

«Араб тилида «ислом» сўзи «тинчлик» деган сўзнинг ўзагидан олинган, Қуръон урушни Худонинг иродасига зид гайритабиий ҳолат сифатида коралайди.. Ислому холиф томонни йўқотишга каратилган боскинчилик урушларини тақиқлайди.. Ислом факат мукаррар бўлиб колган ва ҳимояланиш учун бўладиган урушларнигина тан олади ва айрим ҳолатларда уларни одамларга килинаётган ҳаксшлик ва азоб-укубатларни тугатишга кара-тилган эзгу мажбурият сифатида баҳолайди. (Аммо) Қуръон таълим берадики, ҳатто адолатли уруш ҳам катъий ҳад-чегаралар ҳисобга олинган ҳолда, иложи борича инсонпарварлик йўли билан олиб борилиши керак.

Муҳаммад(с.а.в.) фақатгина Макка мушриклари билангина эмас, балки бир пайтнинг ўзида маҳаллий яҳудий қабилалари, шунингдек, яҳудийлар билан тил бириктириб, унга ҳужум қилишни режалаштирган Суриядаги насроний кабилалар билан ҳам урушишга мажбур бўлганди. Аммо бу ҳолат унинг калбида душманларига нисбатан нафрат туғдирмади, уни «Аҳли китоблар» (насроний ва яҳудийлар)ни лаънатлашга олиб келмади. Унинг мусулмонлари ўз ҳаётлақрини жисмонан ҳимоя килишга мажбур бўлишди, лекин улар ўз душманларининг динига карши мукаддас урушга кирганлари йўк. Муҳаммад мусулмон кўшинларига бошлик сифатида ўзининг озод килган қули Зайдни насронийларга карши урушга жўнатаётганда унга Аллоҳ йўлида мардона жанг килишни, аммо инсонпарварликни унутмасликни буюрган. Улар диний хизматчиларни, роҳиб ва роҳибаларни безовта килишмасди, урушда катнашмаётган, бемажол одамлар, аёллар, ёш болалар, кексаларни нишонга олмас, уларга зарар етказмасди. Улар тинч фукароларни, аҳолини ўлдиришмаган, бино ва уй-жойлардан ҳеч бирини вайрон килишмаган...»

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан кейин мусулмонларга бош бўлиб қолган «хулафои рошидин» (яъни тўғри йўлдаги халифалар) ҳам озод қилинган ўлкаларда маҳаллий аҳоли ва янги кўчиб келганлар учун тинч ва хавфсиз ҳолда ахил-тотув яшаш имкониятини яратиб беришган. Халифаларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Сурияга ҳарбий юришга кетаётиб, ўз қўшинларига Қуръони каримнинг ҳақиқий даъватига ёрқин мисол бўлган қуйидаги буйруқни бергандилар:

«Эй инсонлар, мен сизларга чин дилдан амал килишингиз лозим бўлган ўн коидани маълум киламан. Уларни асло эсдан чикарманг ва тўгри йўлдан адашманг. Болаларни, аёлларни ва кекса кишиларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт кўйманг ва дарахтларни кесманг. Туяларни, подаларни ва бошка (ҳайвонлар) тўдасини ўлдирманг... Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат билан машгул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига кўйинг. Сизга турли ноз-неъматларни туҳфа килиб келган одамларни учратасиз, улардан енг, аммо Аллоҳ номини эсга олишни унутманг».

Элликбоев Ҳусан

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом 
билим юрти талабаси