Яратилиш санаси 21.10.2022

“Жахолатга қарши маърифат”

Инсон ҳаётини илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маърифат – мусулмоннинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Шу маърифат орқали Яратганни, унинг қудратини, яратиқларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.

Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади. Чунки маърифатли инсон табиатдаги биргина тошнинг ҳам ўз ўрни ва вазифаси борлигини англайди. Аллоҳ таоло ўз Каломидаги суралардан бирини “Намл” – чумоли деб аташи бежиз эмас.

Демак, бу маърифат бизга ҳатто чумоли билан ҳам қандай муомала қилишимизгача ўргатади. Аллоҳ таоло бутун борликни инсон учун яратди. Айни пайтда, бу борлиқ инсонга омонат ҳамдир. Омонатни омон сақлаш ҳам унинг вазифаси. Аслида мўъминлик ҳам шу. Мўъмин, иймон, омон сўзларининг ўзаги ҳам битта. Араблар ювош туяни “омун” дейишади. Бу дегани, у билан муомала қилаётган инсон тепиш, тишлаш каби туяга ҳос озорлардан омонда. Мўъмин ҳам мана шу фазилатга эга бўлиши керак. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қўлидан, тилидан одамлар омонда бўлган инсон мўъминдир” деган ҳадислари бунга далил. Ҳадисда “одамлар” деганда, динидан, ирқидан, миллатидан қатъи назар барча инсонлар англашилади. Уни, қайси динда эканига қарамасдан, ҳурматини жойига қўйишимиз лозим. Чунки биз у билан бир ота-она, яъни Одам ато ва момо Ҳавонинг авлодларимиз. Яратган Парвардигорнинг: وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ  яъни “Ҳақиқатан биз Одам болаларини мукаррам қилдик” (Исро сураси, 70-оят), деган каломида мукаррамлик Одам болаларининг барчаси учун бир хилда  алоқадор экани маълум бўлмоқда. Демак, Одам боласи бўлгани учун ҳам у бизнинг қариндошимиз ҳисобланади. Зиммамизда унинг бир ҳаққи бор. Бу – инсонлик ҳаққи.

Хозирги кунда ёшларимизни оздиришга ва ўзларини пуч ғоялари билан захарлашга қилинаётган харакатлар барчамизни ташвишга солмоқда. Оқибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйғуларидан махрум бўлиб, инсонийлик табиатидан хам чиқиб қолганини ўзлари тушунмаяпти. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлик бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур.

Бугун, XXI аср глобаллашув жараёнида ёшларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар-хил ахборот ва маълумотларни олмоқда. Баъзи бир акидапарастлар ўз ғаразли максадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга оширмоқда. 

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда. Демак, сиз ёшлар бундай вазиятда мустакил фикрлаб, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё караши кенг, иродаси мустахкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим таййор турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишингиз лозим.

Муқаддас динимизда мусулмон қандай бўлиши керак? деган саволга оддий қилиб жавоб берилган.
Расулуллох ( с.а.в.) муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошқа бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » деганлар. Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида зулм, қотиллик, одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар,  инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган. 

Вақтимизни ғанимат билиб, ўзимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун  фойдалидир. Чунки халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ. Фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли бўлиш хиссинини уйготиш, хиёнат, сотқинлик, бепарволик каби иллатларга “Жахолатга қарши маърифат” билан қарши курашишни шакллантириш лозим.

Раҳимов Абдулбосит

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом 
билим юрти талабаси