Салафи Солиҳларнинг рамазон ойида Қуръонга эътиборлари
Асвад раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида хар икки кечада бир маротаба Қуръони Каримни хатм қилиб чиқар эдилар.
Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ: Рамазони шарифни охирги ўн кунлигида хар кеча икки маротаба хатм қилар, қолган ойларда эса хар уч кунда бир маротаба хатм қилар эди.
Қатода раҳимаҳуллоҳ: Хафтада доим бир маротаба хатм қилар, рамазон ойида эса хар уч кунда бир маротаба хатм қилар ва охирги ўн кунликда эса хар кеча хатм қилар эди.
Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ: Рамазон ойида олтмиш маротаба хатм қилар, уни намоздан ташқари ўқир эди.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ҳам шундан ривоят қилинади.
Қатода раҳимаҳуллоҳ: Рамазон ойида Қуръони Каримни дарс қилиш билан машғул бўлар эди.
Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ: Рамазон ойи кирганда: Бу ой Қуръон тиловат қилиш ва таом бериш ойи дер эдилар.
Ибн Абдулҳакам раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кирганда ҳадис ва илм мажлисларни қолдириб мусҳафга қараб қуръон тиловатига юзланар эдилар.
Абдурраззоқ айтадиларки: Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ одатлари: Рамазон ойи кирганда барча нафл ибодатларни тарк қилиб Қуръон тиловатига юзланар эдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо: Рамазон ойида кунни аввалида мусҳафга қараб тиловат қилар сўнг қуёш чиққанда эса ухлар эдилар.
Суфёни Саврий айтадиларки: Забид Ёмий раҳимаҳуллоҳ рамазон ойи хозир бўлганда мусҳафларни келтириб барча асҳобларини Қуръони карим тиловатига тўплар эдилар.
Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Қуръони каримни уч кундан озроқ муддатда тиловат қилиш ҳақидаги қайтариқ ҳадислар мана шунда бардавом бўлишлик ҳақида ворид бўлган.
Лекин рамазон ойи каби фазилатли кечаларда хусусан қадр кечаси изланадиган кечаларда ёки фазилатли жойлар маккаи мукаррамага кирган кишилар учун ана шу жойларда Қуръон тиловатини кўпайтириш мустаҳаб саналади.
Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Латоифул минан” китобидан.
Ишанов Исмоилхон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси