Яратилиш санаси 26.03.2023

Рамазон сўзи...

​​​​Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар.

 Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади. 

Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.

“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу  “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи  дейди.

“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

Раҳмат истасангиз, мағфират истасангиз, жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз, унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз, нуроният истасангиз, у ҳолда бу ойда кўп ибодат қилинг. Шунда бу барча нарсалар насиб қилади.

 Турсунов Абдулбоқий 

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси