Рўзанинг луғавий ва истелоҳий маънолари
Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.
Шариат истелоҳида, хаққа ибодат нияти билан тонг отгандан то қуёш ботгунча, рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир.
Рўзани очувчи нарсалар деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва бошқа рўзани очувчи нарсалар кўзда тутилган.
Суфи Аллоҳёр ҳазратларининг “Махзануй ул-Мубиъин” асарида рўзани луғавий маъноси ва шарий маъноси бундай изоҳланади «Савм» (Рўза) деган луғатда бирор вақтда бирор нарсадан сақланмоқ дегани. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда биби Мариямга хитоб қилиб айтади. “Мен раҳмон йўлида (яъни меҳрибон зот бўлмиш Аллоҳ йўлида рўза тутмоқни назр қилган ман деб айтгин”,-деди.
Шариатда эса ният қилган ҳолда тонгдан шомгача емоқ, ичмоқ ва жинсий муомилани тарк этмоқдир.
Исмаилов Акрамхон
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси