Яратилиш санаси 31.03.2023

Рўзанинг шартлари

Рўзанинг тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.

Биринчи шарт-лозим бўлиши шартлари. Бу шартлар туртта:

1.Ислом

Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундоқ одам рўза тутса ҳам ўрин ўтмайди. Кофир одам рамазонда исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади.

2. оқиллик 

Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3. Балоғатга етганлик 

Балоғат га етмаган ёш болаларга рўза фарз  бўлмайди. Рамазон ойида балоғат га етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.

4.Рўзанинг фарзлиги билиш.

Иккинчи шарт-рўзанинг одо этиш учун лозим шартлари. Бу шартлар иккита:

1. Ҳайз, нифос ва беморликдан ҳоли бўлмоқ.

Ҳайз ёки нифос курган аёлга ҳамда бемор шахсга рўза тутиш вожиб эмас. Покланганда ва тузалганда  қазосини тутиб беради.

2.Муқим бўлмоқ   

Мусофирга ҳам рўза тутиш фарз бўлмайди. Сафардан кайтиб келганда  қазосини тутиб беради.

Учунчи шарт-рўзанинг тўғри бўлиши шартлари. Бу шартлар учта:

1.Ният.

Ниятсиз рўза тўғри бўлмайди.

2.Нифос ва ҳайиздан ҳоли бўлмоқ .

Нифос ва ҳайизли бўлатуриб тутилган рўза ҳам қабўл бўлмайди.

3.Рўзани бузадиган нарсалардан ҳоли бўлмоқ.

Рўза тутиб турганда уни бузадиган нарса ориз бўлса рўза қолмайди. Ўрнига  қазосини тутиб бериш лозим бўлади.

Юсуфхон Шодиев

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси