Яратилиш санаси 28.03.2023

Иймон ва илмий далиллар

Ҳар қандай инсон фелида қандайдир мутлоқ қодир куч  борлигига ишонч туйғуси мавжуд  бу ақилнинг самараларидан  биридир борлиққа назар солинса ва коинотдаги нарсалар синчиклаб ўрганилса барча нарсалар ўз ўзидан  пайдо бўлиб қолмаганинг , балки улар бир яратувчи томонида яратулганини гувоҳи бўламиз. Инсоннинг Аллоҳга бўлган эътиқоди ривожлана боргандан сўнг Аллоҳ  пайғамбарларини одамларга тўғри йўлни кўрсатиш учун  даъват этиб уларни мужизалар билан  қўллаб кувватлади. Мужиза инсонни кудрати етмайдиган одатдан  ташқари амаллар бўлиб уни кўргандан сўнгина одамлар пайғамбарларнинг Аллоҳнинг хақийқий элчилари эканлигига ишонганлар. Исломда эса инсонларни Аллоҳга ишонтириш учун ақилни ишга солиш услуби қўлланган. Бу холат бошқа динларда учрамайди. Қуръон оятлариҳам Аллоҳга иймон келтириш учун  ақлий далилларга суянишга чақирган табиийкий қандай далиллар деган савол бўлади .   

Аллоҳнинг борлигига  улкан далиллардан бири  ўлкаммизда ўзиммиз яшаб турган ер ва унинг атрофидаги сон саноқсиз юлдузлар хакида ўйлаб кўрсак  кишининг ҳайратга соладиган даражада  ажойиботларни кўрамиз   .Буларга инсоф билан назар солган  кишининг албатта   яратувчининг улуғлигига  иймони зиёда бўлмасдан иложи йўқ  Қуръони  Каримдаги кўп оятлар ҳам  инсоннинг манашу борликнинг яратилишига , осмон ерга назар солиб   фикр юрўтиш ва  уларнинг  сирларини  билиб  ўзининг  иймонини бақуват қилиб  шак шубхаларини   ўзидан йироклаштиришга чақиради .Аллоҳ таоло “Юнус” сурасида сен осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглардеб айт”,-деган. 

Яна Аллоҳ таоло “Олиимрон” сурасининг 190-191-оятида айтадики: “Албатта осмонлару ернинг яратилишида ва кеча кундузни алмашинишида  ақил эгалари учун  белгилар бор”. 

Аллоҳ тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган холларида эслайдиган, осмонлару ерни яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббиммиз буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан саклагин”,-деб айтадилар. Дунёдаги  милярдлаб юлдуз ва сайёраларни  ва хаказо осмон жисмларининг тўқнашиб кетишидан Аллоҳ яратган бутун дунё тортишиш қонуни саклаб туради. Биз яшаб турган ер шарида эса  барча   ўсимликлар, хайвонлар, нотекистликлар, тоғлар, денгизлар барча-барчасиҳам  аниқ бир режа ва қоидаларга  мувофиқ  Мавжудлигини илм-фан аллақачон исбодланган. Булар ҳам илохий кучнинг борлилгига  ва модда парастларнинг “Бу дунё ўз ўзидан  пайдо бўлиб қолган” деган фикрларини  асоссиз эканлигига ёрқин далилдир.

БАҲРОМЖОН Абдураҳимов 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси