ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - АҲОЛИГА ҒАМХЎРЛИКНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ
Мамлакатнмизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам таъминланганлар, кўп болали онлалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва бошқалар киради. Ҳар қандай тузум ва жамиятда аҳолининг бундай тоифалари у ёки бу даражада учрайди. Адолатли жамият ҳамиша уларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан кейин кучли ижтимоий сиёсат юритди. Ижтимоий соҳага муҳим эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш белгиланган эди. Бу бешта устувор йўналишдан тўртинчисида айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш кўзда тутилган. У қуйидагича баён этилган:
“Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш”.
Бу борада белгиланган вазифаларни ўқиган ҳар бир газетхон кўз олдида биринчи галда ана шу йўналишлар бўйича мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан ишлар гавдаланади, албатта.
Чунки бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига, айниқса, унга моҳиятан тамоман зид бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш ҳамиша мураккаб кечади. Бу аҳолининг муайян қисми ҳаётида кескин тарзда акс этади. Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтаётганда, хусусан, эски ишлаб чиқариш тизими, мавжуд иқтисодий интеграция табиий равишда издан чиқади, уларнинг барини янгидан шакллантиришга тўғри келади. Шунингдек, мулкка эгалик қилишнинг шакли ўзгаради, давлат корхоналари, ҳатто, экин ерлари эгалари ўзгаради, ишчи кучи ҳам бевосита бозор иқтисодиёти қонуниятлари асосида қайта тақсимланади. Демак, ижтимоий ҳимояга мухтожлар сафининг ўзгариб, яъни камайиб-кўпайиб туриши ҳам табиий ҳолдир.
Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан бу борада оқилона йўл тутилди.
Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган бу тараққиёт модели негизида кучли ижтимоий сиёсат юритиш мақсади ҳам ётади.
Ҳаёт - ҳамиша ҳаракатда. Уни бир зум тўхтатиб туриш ёки тарих ғилдирагини орқага айлантиришнинг асло иложи йўқ. Жамият доимо олдинга интилаверар экан, у билан бирга онг ҳам тинимсиз ўзгариб бораверади.
Лекнн ҳеч бир замон онгни бир тузумдан батамом воз кечиб, иккинчисига ўтиш давридагидек ўзгартиришга муҳтож бўлмайди.
Ахир, тузумни ким ўзгартиради?
Инсон.
Ислоҳот ким учун?
Одамлар учун.
Шундай экан, ўзгаришлар моҳияти ҳам шахс, унинг манфаатлари билан бевосита боғлиқ, ислоҳотлар масъулияти ҳам тўғридан-тўғри фуқаро зиммасига тушади. Кўриниб турибдики, кучли ижтимоий ҳимоя доимо мустақил Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келди. Мамлакатимизда давлат бюджетининг асосий қисми айнан ижтимоий соҳага йўналтирилган ва бу қатъий қоидага изчил амал қилиб келиняпти.
Чиндан ҳам, истиқлол йилларида ижтимоий муҳофаза муайян тизимга айланди. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга моддий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос, яъни милий механизми ишлаб чиқилди. Буни адолатли амалга оширишда қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъулияти оширилди. Инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳар йили бир неча маротабадан давлат бюджетидан ажратиладиган маошлар, пенсия ва стипендиялар ошириб бориляпти. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга нодавлат ва жамоат ташкилотлари тарафидан моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳам турли-турли шакллари пайдо бўлди ва бу жараён тобора такомиллашиб боряпти.
Бугунга келиб мамлакатимиз ўз тараққиётининг муҳим босқичига кирди. Ижтимоий сиёсат борасида истиқлол йилларидаги катта тажрибаларга суянган, мавжуд анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда янги-янги қадамлар ташланяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармони билан 94 нафар шахс давлатимиз фуқароси бўлди. Ундан кейин қабул қилинган бир неча Фармонлар асосида яна қанчадан-қанча кишилар фуқароликка ўтди. Бу ҳам мамлакат тарихида муҳим ижтимоий воқелик сифатида баҳоланади албатта.
Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами эса ҳар кандай кишини мамнун этади. “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармойишида муайян маънода ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Жумладан, ижтимоий соҳадаги энг муҳим ишлар ҳам ўз аксини топган. Унда қайд этилишича, “фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг километр автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 минг 300 та иш ўрни яратилди. 2017 - 2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмокда, унинг доирасида 50 минг 286 та хонадондан иборат 1 минг 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган”.
Ижтимоий соҳага эътиборнинг кўламини тасаввур қилиш учун, лоақал, шу йилнинг ўзида бу борада қабул қилинган қонуности ҳужжатларнинг муҳим-муҳимларини санаш керак.
Кўриб ўтилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантириш учун айнан нималарни амалга ошириш аниқ-тиниқ қилиб белгилаб берилган.
Агар Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингандан буён ўтган даврга назар ташласак, бу борада ана шу қисқа фурсат ичида мамлакатимизда қанчалар катта ишлар ҳаётга татбиқ этилганининг гувоҳи бўламиз. Бунинг учун ана шу тўртинчи устувор йўналиш ҳисобланмиш ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган етти вазифанинг ижроси юзасидан қилинган ишларга яна бир карра назар ташлашга тўғри келади.
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириб боришни олиб кўрайлик.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштири ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (24.05) Фармони қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республика Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплексни ҳудудий органлари раҳбарларини шахсий масъулиятини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” (06.05), “Касаначиликни янада ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.05), “Маданият санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08), “2018 - 2019 йиллар, туризм соҳасики ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” (16.08) ва бошқа Қарорлари чиқди.
Айниқса, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам кўп иш қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (16.03), “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштири чора-тадбирлари тўғрисида” (18.04), “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” (18.04), “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” (21.04), “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.06) ва бошқа Фармонлари қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.04), “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” (04.04), “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирри тўғрисида” (04.04), “2017 - 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида” (20.04), “2017 - 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (24.04), “2017 - 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” (04.05), “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 - 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.06), “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (17.07) бошқа Қарорлари ҳамда “Ногиронларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (01.08) Фармойиши чикди.
Арзон уй-жойлар барпо этиш мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг инсонпарварлигини кўрсатиб турибди. Уй-жойлар арзон нархларда қурилса, уни сотиб олувчилар сони кўпаяди. Энг муҳими, бу биринчи галда аҳолининг уй-жойга ўта муҳтож қатламининг манфаатларини ўйлаган ҳолда йўлга қўйилди.
Ҳозирги пайтда мамлакатимиз барча минтақаларида икки сотихли намунали қишлоқ уйларини, шунингдек, икки-уч хонали кўп қаватли уйларни қуриш жадал давом эттириляпти. Бу борада, айниқса, имтиёзли кредитлар жорий этилганидан аҳоли бағоят миннатдор.
Бугунги кунда пойтахтимиз катта уй-жой курилиши майдонига айланди. Хусусан, Сергели тумани ҳудудида жадал суръатлар билан бунёд этилаётган ҳар тарафлама шинам, замонавий қулайликларга эга арзон кўп қаватли уйлар пешма-пеш битказипяпти.
Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш йўналишига ҳам жиддий эътибор бериляпти.
Таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишини ташкил этади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (20.04), “2017/2018 ўкув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” (05.05), “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (03.06), “Маъданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” (14.08) ва бошқа Қарорлари чиқарилганини алоҳида кайд этиш лозим.
Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида туб бурилиш юз берди.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатини чуқур таҳлил этиб, бу борада янгича ишлаш принципларини баён қилиб берди. Ёшлар ижтимоий ҳаракати Ёшлар иттифоқига айлантирилди. Бундан буён 30 июнь Ёшлар куни сифатида байрам қилинадиган бўлди.
Кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги (05.07) Фармони қабул қилинди. Бошқа кўп қонуности ҳужжатларида ҳам ёшларни ижтимоий фаолликка ундайдиган, улар ҳаётини яхшилашга қаратилган тартиб-қоидалар белгиланди.
Сиёсатдаги барқарорлик ва изчиллик ҳар қандай давлатда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Ҳозир пойтахтимизнинг қайси маҳалласига кирманг, аҳолининг бахтли яшаши учун қулай шароитлар яратишга киришилганига гувоҳ бўласиз. Кўп қаватли уйларнинг фасадлари таъмирланяпти. Бу уйлар орасидаги йўл ва йўлакларга цемент ётқизиляпти. Болалар учун ўйингоҳлар янгидан жиҳозланяпти. Шаҳарнинг бўш турган иншоотларида янги-янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этиляпти. Бу кўплаб янги иш ўринларини ташкил этиш имконини беряпти.
Буларнинг бари - ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтаришни кўзлаб амалга ошириляпти.
Жамият - бир бутун тана. Унинг айрим дохлари гуллаб-яшнаб кетсаю, бошқалари қуриб қолса, адолатдан бўладими? Йўқ!
Бу йилдан эътиборан мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимининг ҳуқуқий асослари тубдан янгиланди.
Энди бир мулоҳаза юритсак бўлади: ижтимоий ҳимоя иборасини, умуман олганда, саховат эгаларининг муҳтожларга қайишуви деб тушуниш мумкин.
Бу қатъият - умуминсоний қадриятлардан бири.
Бу қатъият - муқаддас ислом динининг ҳам ўзак масалаларидан бири ҳисобланади. Бу қатъият - демократиянинг ҳам асосий талабларига тўла жавоб беради.
Алишер Анваров
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси