Яратилиш санаси 08.05.2023

9 май - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий масалар бўйича мудир ўринбосарининг 2022-2023  ўқув йили иш режасининг 3-банди ижроси юзасидан билим юртида қуйидаги ишлар амалга оширилди: “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан билим юртида 08.05.2023 йил куни билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаев раҳбарлигида ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғит  Ривожитдин Насритдинов, ўқитувчи ва талабалар иштирокида тадбир ўтказилди. 

Тадбирни билим юрти мудири А.Бобамирзаев очиб 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан улуғ ватан уриш қатнашчиларига юртбошимимиз ташаббуслари билан кўрсатилаётган хурмат ва эхтиром тўғрисида сўз юритиб тадбирни давом эттириш ва 9-май хотира ва қадирлаш куни тўғрисида сўз юритиш учун билим юрти тарбиячиси Мухаммадсолих Муҳаммадиега берди. 

Нотиқ ўз сўзида юртимизда анъанавий нишонланадиган алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз, хусусан Ватан озодлиги ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотиралашимиз рамзий маънода бўлиб, аслида ҳар доим, ҳар лаҳзада уларни эслаб дуолар қиламиз, уларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб, улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод бўлмиш фарзандларимизга ҳам ўтган аждодлармизнинг ҳаёти биз учун улкан намуна эканини уқтириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини ҳамиша, ҳар доим ёдда тутамиз, зеро, “Ўтмишсиз келажак йўқ” деб бежизга айтилмаган.

Тадбир сўнгида  тиловати Қуръон қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўтганлар руҳига бағишлаб дуои хайрлар қилинди. 

Билим юртини hidoya.uz сайтида мавзуга доир видео ва мақоалар нашр этилди. 

 

Билим юрти матбуот хизмати