Яратилиш санаси 22.05.2023

Саловат фазилати

Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ирода қилса, унинг тилига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни осонлаштириб қўяди.

Қайси бандасининг тилига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни осон қилиб қўйса, қалбига ул зотнинг муҳаббатини жойлаштиради.

Қайси банданинг қалбида Аллоҳнинг росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқи бўлса, Аллоҳ таоло у бандасининг қалбини шодлик билан тўлдираверади.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловотларни кўпайтирган инсон сал нарсага сиқилавермайди. Дунё унинг дилига ғам солишга, уни ғамгин қилишга ожизлик қилади.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.

Паттаев Мусохон

“Ҳидоя” ўрта махсус  ислом
билим юрти талабаси