Яратилиш санаси 16.06.2023

«Қабул - 2023 - 2024»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида 2023-2024 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш ва қабул имтиҳонларини шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида Қабул комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни билим юрти мудири А.Бобамирзаев олиб борди.

Аввал хабар берганимиздек, 2023-2024 ўқув йилида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти учун 20 июндан 20 июлгач ташкил этилади.

2023-2024 ўқув йили кундузги таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:
📝– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

📘– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

👤– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🔖– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тили бўйича имтиҳон топширувчилар учун) асл нусхаси.

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртининг Қабул комиссияси томонидан оффлайн шаклда тасдиқланган қабул Низомлари асосида амалга оширилади.

Қабул жараёнларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ишлар йиғилишда келишиб олинди.

Шунингдек, мажлисда, қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этилишига, шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлашга жиддий эътибор қаратилиши таъкидланди.
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати томонидан қабул жараёнларига тайёргарлик кўриш, қабул имтиҳонлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар, қабул жараёнларидаги янгиликлар билим юрти сайти ва ижтимоий тармоқларида мунтазам ёритиб борилади.

Қабул комиссияси билан боғланиш:
88 872-60-06,

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати